Энг кўп берилган саволларга жавоблар
Хурматли ватандошлар, қуйида энг кўп берилган саволларга жавоблар келтирилмоқда:
1. «Fly Dubai» авиакомпанияси парвозлари тўғрисида.
Жорий йил 16 мартдан 5 апрелга қадар «Fly Dubai» авиакомпаниясининг барча парвозлари бекор қилинди. «Fly Dubai» дан билет сотиб олган йўловчилар «Uzbekistan Airways» чартер парвозларидан пуллик тарзда умумий навбат билан фойдаланиши мумкин.
Рўйхат Тезкор штаб томонидан шакллантирилмоқда ва чартер парвоз куни арафасида телеграмм каналида эълон қилинади.
«Fly Dubai» билетига эга йуловчилар учун «Uzbekistan Airways» чартер парвозларига ўзаро ҳисоб-китоб қилиш масаласи устида ишланмоқда.
2. «Uzbekistan Airways» чартер парвозларини амалга ошириш куни ва авиабилетларни расмийлаштириш тартиби.
Чартер парвозларни амалга ошириш кунлари ҳолатдан келиб чиққан ҳолда шакллантирилмоқда ва тезкор равишда, парвозга камида 12 соат вақт қолганда Телеграмм каналида эълон қилинмоқда.
Шунингдек, «Йўловчилар рўйхатини шакллантириш ва Дубай-Тошкент чартер парвозларини ташкил қилиш Тартиби» билан яқиндан танишиб чиқишингизни сўраймиз.
«Uzbekistan Airways» чартер парвозларига билети йўқ ватандошларимиз авиабилетлар парвоз бўладиган кун аэропортдаги регистрация стойкасида ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.
3. Кириш визасининг муддати тугаган («оворстей») ҳолда бу масала қандай ҳал қилинади?
17 мартдаги «Uzbekistan Airways» чартер парвози вақтида Ўзбекистон фуқароларининг кириш визаси муддати ўтганлиги учун жарималардан озод қилиш масаласи Шарджа аэропортининг ўзида тезкор равишда ҳал этилди.
Ушбу масала 18 мартдан 5 апрелга қадар амалга ошириладиган яқин кунлардаги парвозлар вақтида ҳам Штаб томонидан тезкор равишда, билетларни рўйхатга олиш ва чартер парвозлари кунлари ҳал этиб борилади.
Бу масалани ечишда енгиллик яратиш учун ватандошларимиздан Тезкор штабга юбориладиган Анкетанинг махсус бандини албатта тўлдирилган ҳолда юборишларингизни сўраймиз.