Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида Республика танловини эълон қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида Республика танловини эълон қилади.
Танловнинг асосий мақсади ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш, давлат тилини миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш, унга нисбатан миллий ғурур ҳиссини тарбиялаш, тилимизнинг халқаро мавқеини мустаҳкамлаш, яна муҳими, давлат тилига оид муаммоларни ҳал этишга ижодий ёндашувни ривожлантиришдан иборат.
Танловга тақдим этиладиган ижодий ишлар аҳоли ҳамда ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, ижтимоий фаоллиги ва миллат тақдирига дахлдорлик туйғусини кучайтириш, китобхонлик маданияти, ёзма ва оғзаки саводхонлигини ошириш, ёш авлодда ўзбек тилига нисбатан миллий ғурур ҳиссини шакллантириш, улар қалбида умуминсоний қадриятларга ҳурмат-эҳтиромни тарбиялашга, Шунингдек, ижодий ишларда чет эллардаги ватандошларимиз ва ўзбек тилини севувчи хорижликларнинг ўзбек тилига муҳаббати ва эътиборини намойиш этиш, ўзбек тилининг амалдаги халқаро мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилиши лозим.
Ўзбек тилининг амалдаги мавқеини мустаҳкамлаш, шунингдек, давлат тилига оид муаммоларни ҳам этишга кенг жамоатчиликнинг ижодий ёндашувини ривожлантириш; таълим муассасалари, давлат идоралари, меҳнат жамоаларида намойиш этиш ҳамда халқ орасида кенг оммалаштириш учун ўзбек тили ва адабиётига доир ижодий ишлар жамланмасини яратиш; иқтидорли ёшларнинг ижодий салоҳиятини юзага чиқариш ва ривожлантириш, уларнинг давлат тилини тарғиб қилувчи ижод намуналарини рағбатлантириш ва оммалаштириш танловнинг асосий мақсадларидир.
ТАНЛОВ қуйидаги номинацияларда ўтказилади:
1. Энг яхши бадиий асар (шеърий асар – 30 мисрагача; насрий ҳикоя – ҳажми 3600 босма белгигача).
2. Энг яхши публицистик мақола (очерк, лавҳа – ҳажми 5400 босма белгигача).
3. Ўзбек тилининг хориждаги энг яхши тарғиботи (ўзбек миллатига мансуб ёки чет эл фуқаролари томонидан яратилган ҳорижда ўзбек тилини тарғиб қилишга қаратилган илмий, бадиий, мусиқий асарлар ҳамда аудио, видео маҳсулотлар).
4. Энг яхши ижтимоий роликлар (аудио, видеороликнинг давомийлиги 3 дақиқагача).
Танлов ғолиблари пул мукофотлари билан тақдирланадилар.
Энг намунали, ғоявий-бадиий пишиқ ижодий ишлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этилади.
Ижодий ишлар шу йилнинг 20 сентябрига қадар “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” сарлавҳаси остида info@til.gov.uz электрон почтаси ёки @tiluz_Bot телеграм манзили орқали онлайн қабул қилинади.
Танлов юзасидан қўшимча маълумотларни www.til.gov.uz, www.manaviyat.uz сайтлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Дубайдаги Бош Консулхонаси телефон раками: +97143706060.