БАА ҳудудида вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига !

Шуни маълум қиламизки, “Uzbekistan Airways”, “Centrum Air”, ҳамда “Qanot Sharq” авиакомпанияларининг «Дубай–Тошкент» ва «Тошкент–Дубай» йўналишлари бўйича рейслари 2026 йил 4 март кунидан бошлаб босқичма-босқич тикланиши кутилмоқда. Қуйида рейслар жадвали келтирилган:
«Uzbekistan Airways»
HY333 рейси (Тошкент–Дубай), 2026 йил 4 март, учиш вақти 08:25 - жадвал асосида;
HY334 рейси (Дубай–Тошкент), 2026 йил 4 март, учиш вақти 12:30 - жадвал асосида.
«Centrum Air»
C6-351 рейси (Тошкент–Дубай), 2026 йил 4 март, учиш вақти 06:30 - жадвал асосида;
C6-352 рейси (Дубай–Тошкент), 2026 йил 4 март, учиш вақти 10:25 - жадвал асосида.
«Qanot Sharq»
HH901 рейси (Тошкент–Дубай), 2026 йил 4 март, учиш вақти 10:25 - жадвал асосида;
HH902 рейси (Дубай–Тошкент), 2026 йил 4 март, учиш вақти 14:30 - жадвал асосида.
Қўшимча маълумотлар авиакомпанияларнинг расмий манбалари орқали тақдим этилади. Шунингдек, фуқаролардан ўзларининг учиш вақтини авиакомпания билан боғланган ҳолда аниқлаштириш ва шундан сўнггина Дубай халқаро аэропортига бориш сўралади.