Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётган фуқаролар диққатига
Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётган фуқаролар диққатига, жорий йилнинг 12 июнь санасидан эътиборан Ўзбекистонга кириш визаларини расмийлаштириш учун юбориладиган виза сўровномалари фақатгина https://visa.mfa.uz/ веб-саҳифаси орқали тўлдирилган бўлишини ҳамда қўлда тўлдирилган анкеталар тизим томонидан автоматик равишда рад этилишини маълум қиламиз.
Шуниндек, ушбу санадан visa.mfa.uz веб-саҳифасида анкета тўлдириш жараёнида шахс фотосурати ва паспорт нусҳаларини юклаш мажбурий ҳисобланади.