Ўзбекистон Республикасининг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси ҳузурида ташкил этилган 6-сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайловида овоз бериш жараёни Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси асносида ўз ишини бошлади.

Овоз бериш жараёнида Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа, Рас ал-Хейма, Фужейра, Ажман, Ум ал-Қувайн ва Дубай амирликларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз ўзларининг сиёсий ҳуқуқларидан самарали фойдаланиб, фаол иштирок этишни бошладилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайловида фуқароларимиз очиқ-ошкора, сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ тарзда овоз бериш жараёнида муносиб иштирок этмоқдалар. Ватандошларимиз мазкур сайловда партиялар билан танишиб, ўз овозларини бериб келмоқдалар.
Ушбу сайлов соат эрталаб 8:00 да бошланиб кечки соат 20:00 гача бщлиб ўтади.