Ўзбекистон 121 мамлакатни ўз ичига олган "Safety Perception Index 2023" – дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида 1-ўринни эгаллади
"Uzbektourism.uz" маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқаролар ҳаёти ва саёҳат қилиши учун хавф даражаси минимал экани айтилган.
Энг хавфсиз мамлакатлар юқори бешталигидан шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Норвегия ва Эстония жой олди.
Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон 14, Тожикистон 17, Қирғизистон 26-ўринга жойлашган.
Рейтингнинг энг қуйи қисмини Гвинея, Сьерра-Леоне ва Мали давлатлари эгаллаган.
"Safety Perception Index" озиқ-овқат ва сув, зўравонлик жиноятлари, ноқулай об-ҳаво шароити, ақлий соғломлик ҳамда меҳнат муассасаларидаги хавфсизлик каби факторларга эътибор қаратади. Ушбу омиллар мамлакатларнинг хавфсизлик рейтинги учун асос бўладиган образни ишлаб чиқишда муҳим ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг мазкур рейтингда биринчи ўринда эканлиги чет эллик сайёҳларнинг мамлакатимизга бемалол келиб-кетишлари учун замин яратади.