2019 йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Дубайдаги Бош консулхона муассасаси 16-сайлов участкаси этиб тасдиқланди.
ДУБАЙ ВА ШИМОЛИЙ АМИРЛИКЛАР ҲУДУДИДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 22 октябрдаги 967-сонли Қарори билан 2019 йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Дубайдаги Бош консулхона муассасаси 16-сайлов участкаси этиб тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида овоз бериш Ўзбекистон Республикасининг Дубайдаги Бош консулхонадаги 16-сайлов участкасида якшанба куни, 2019 йилнинг 22 декабрида, маҳаллий (Дубай) вақт билан эрталаб соат 08:00дан 20:00га қадар амалга оширилади.
Бош консулхонада доимий консуллик рўйхатида турган (ПМЖ) ҳамда 2017 йилдан эътиборан вақтинчалик рўйхатга қўйилган фуқаролар мазкур сана ва муддатда 16-сайлов участкасига ташриф буюришлари мумкин.
Булардан ташқари барча Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайловда иштирок этишлари учун 2019 йил 07 декабрга қадар 16-сайлов участкасининг Сайлов комиссиясига сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида ёзма равишда (ёки электрон манзилга ae.uzconsulate@mfa.uz куйидаги хужжатлар ва маълумотлар илова килиниши керак: паспорт нусхаси, охирги рухатдан утган манзили, телефон раками) мурожаат қилишлари керак.
16-сайлов участкаси манзили: Бош консулхона биноси – Дубай амирлиги, Бар-Дубай райони, Умм Ҳурайр 1, 3-кўча, 13-сонли маъмурий биноси.
16-сайлов участкасининг телефон рақамлари:
(+9714)370-6060, (+9714)370-6063.