Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонасида БАА ишбилармон доиралари вакиллари учун бизнес-форум ташкил этилди
Дубайда ўзбекистонлик тадбиркор ва ишлаб чиқарувчилар, БААдан нуфузли инвесторлар, Дубай ва Шаржа Савдо-саноат палаталари вакиллари иштирокида “В2В” форматидаги бизнес-форум бўлиб ўтди.
Анжуман иштирокчилари ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларига катта қизиқиш билдирди. БАА бозорига Ўзбекистон маҳсулотларини етказиб бериш, шу жумладан, логистика бўйича келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Қўшма лойиҳалар амалга ошириш истиқболлари, бизнесни кенгайтиришга сармоя киритишнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.